Хусусан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан Наманган шаҳридаги 26-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига қувонч улашиш мақсадида Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.
Дастлаб вилоят божхона бошқармаси шахсий таркиби бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Караманов бошчилигида ушбу меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, тарбияланувчиларни мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан божхоначилар номидан табрикланди ҳамда ўқувчиларга ўқув-қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди.
Шундан сўнг, ушбу меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини спортга жалб қилиш ҳамда уларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида мини футбол мусобақаси ва Наманган шаҳридаги “Афсоналар боғи”га саёҳат ташкил этилди.
Тадбирда ташкил этилган мини футбол мусобақасида 26-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, вилоят божхоначилари ва миллий гвардия ходимлари ўзаро беллашишди. Мусобақа натижасига кўра меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари фахрли биринчи ўринни эгаллаб, мусобақа кубоги ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир сўнгида Наманган шаҳрида жойлашган “Диёр” тантаналар мажмуасида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун байрам дастурхони ташкил этилди.
6.09.2021