Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “Билимлар куни”да иштирок этишди
1490
Мамлакатимиздаги барча умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланди.
Божхоначилар “Билимлар куни”да иштирок этишди

Ушбу мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилган бўлиб, эндигина мактаб остонасига қадам қўйган, тенгдошлари билан бўй ўлчаб сафга тизилган жажжи ўғил-қизлар учун ўзгача байрам, ўзгача шодиёна.

Сирдарё тумани “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги 16–умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбирда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Хайруллаев иштирок этиб, билимга чанқоқ ўқувчилар, устозлар, маҳалла фаоллари ва ота-оналарни жонажон Ватанимиз мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан қизғин қутлади. Кейинги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан таълим-тарбиядаги ислоҳотларга катта эътибор берилаётганганлигини, ўқитишни сифат ва мазмун жиҳатдан янада яхшилаш, болаларга пухта ва мукаммал билим бериш, уларни миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашдек эзгу мақсадларга қаратилганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари томонидан биринчи синфга қадам қўйган ўқувчиларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат “Президент совғалари” топширилди.

Тадбирда божхоначилар томонидан ўқувчиларга совға-саломлар улашилиб, мактаб кутубхонасини бойитиш ва ўқувчиларнинг билим савиясини янада ошириш мақсадида китоблар топширилди.

Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси томонидан ўқувчиларга “Мустақиллик соати” дарси ўтказилиб, келажак сари интилаётган бу ёшларга Ватанни севиш, унинг тинчлигини асраб-авайлаш, тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар бир фарзанднинг бурчига айланиши, асосийси, бу ният ва мақсадларга эришиш йўлида ўқувчилар кучли билимга эга бўлиши, одоб-ахлоқ, тарбия билан камолга етиши зарурлиги алоҳида таъкидланди. Вилоятда мустақиллик йилларида амалга оширилаётган улуғвор ишлар, эришилган ютуқ ва марралар ҳақида ҳаётий мисоллар воситасида сўзлаб берилди.

Ассалому алайкум, азиз жонажон мактаб,

Меҳри қуёшдек порлоқ, мушфиқ, онажон мактаб!

Сен бизларнинг энг қутлуғ муборак даргоҳимиз,

Бизлар сени соғиндик, ғоят, қадрдон мактаб!

Тадбир давомида ёшлар келажак бунёдкори сифатида мутақиллигимизни мустаҳкамлаш, юртимизни янада тараққий этишида ҳал қилувчи куч эканлиги бот-бот тилга олинди.

6.09.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг