Мазкур учрашув божхона соҳасига оид қонунбузилиш ҳолатларини таҳлилий ўрганиб чиқиш ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этиш ҳамда божхона органлари билан вужудга келиши мумкин бўлган низоларни муқобил ҳал этиш мавзусида бўлиб ўтиб, тадбирда бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда берилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда мавзу юзасидан бошқарманинг масъул ходимлари томонидан қилинган маърузада 2020-2021 йилларда аниқланган Божхона соҳасига оид қонунбузилиш ҳолатларига тўхталиб ўтилди, бу йўналишда тадбиркорлик субьектлари ўртасида вужудга келаётган низоли ҳолатларни муқобил ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди ҳамда тадбиркорларга асосланган ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Учрашувдан сўнг, иштирокчилар корхонанинг тикув цехида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди. Хориждан келтирилган замонавий дастгоҳларни моҳирлик билан ишлатаётган ёшлар билан яқиндан суҳбатлашишди. Суҳбат давомида корхона ишчилари мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган катта эътибор натижасида янги иш ўринлари яратилаётганлигини мамнуният билан айтиб ўтишди.
Ушбу учрашувда божхона ходимлари тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тузган режаларини амалга оширишларида яқиндан амалий ёрдам кўрсатишлари бўйича келишиб олинди.
Акрам Тўраев
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Суриштирув ва маъмурий амалиёт
бўлими бошлиғи
5.08.2021