Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “NEXIA-3” русумли автотранспорт воситасини белгиланган тартибда кўздан кечиришди.
Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасида сифати кафолатланмаган ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 70 миллион сўмлик 930 қути дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.08.2021