Тадбиркорларга янги ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича хориждан олиб келинадиган технологик асбоб ускуналар ва ишлаб чиқариш воситаларига божхона тўловларидан имтиёзлар турлари кенгайтирилиб, янги турлари қўшилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йилнинг I ярим йиллигида 731,6 млрд. сўмлик ёки ўтган йилга нисбатан 261,5 млрд. сўмга, яъни 55,6 фоизга кўп бўлган божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.
Шунингдек, ТИФ қатнашчиларининг молиявий аҳволини инобатга олиб, 23 та ҳолатда 16,2 млрд. сўмлик божхона тўловлариниг тўлаш муддатлари 120 кунгача кечиктириб берилди.
2021 йилнинг январь-июнь ойлари якуни бўйича товарлар ташқи савдоси жами 561,5 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоиз ёки 39,5 млн. АҚШ долларига кўпайди.
Экспорт асосан, калава ип, озиқ-овқат маҳсулотлари, тош, гипс ва цементдан ясалган буюмлар, табиий қазилмалар, минерал ўғитлар хисобига кўпайган. Мазкур товарлар Россия, Афғонистон, Покистон, Туркия, Қозоғистон, Туркманистон, Беларусь, Тожикистон ва ўнлаб Европа давлатларига экспорт қилинган.
Ушбу даврда вилоятда фаолият юритаётган 241 нафар ТИФ қатнашчиларига четдан олиб келинган товарлар учун қонунчилик талаблари асосида 697,7 млрд. сўмлик имтиёзлар берилди.
Хавфни бошқариш тизими томонидан расмийлаштирув вақтида берилган 393 та хавф сигнали бўйича қўшимча 4,2 млрд. сўмлик божхона тўловлари ундириб олинди.
Шунингдек, бошқарма томонидан 2021 йилнинг январ-июнь ойида “Яширин иқтисодиёт”га қарши кураш йўналишида 366 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 4,4 млрд. сўмлик товарлар ушлаб қолинди. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 13,5 млрд. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Маҳаллий кенгаш депутатлари эътиборига 2021 йилнинг ўтган даврида экспорт қилинган 23,3 млн. АҚШ долларилик ип-калава маҳсулотлари ярим тайёр маҳсулот – мато ёки тайёр маҳсулот – кийим-кечак ҳолида экспортга чиқарилганда, қўшимча қиймат занжири орқали бу рақамлар 50-60 млн. АҚШ долларига ошириш имконияти мавжудлиги кўрсатиб берилди.
3.08.2021