Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда
1358
Бугунги кунда Cурхондарё вилояти божхона бошқармасига келиб тушаётган мурожаатлар ўз вақтида рўйхатга олиниб, қонунчилик талаблари асосида ижроси таъминланиб келинмоқда.

Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар ҳар ой якунида таҳлил қилиниб, бошқарма раҳбариятига маълумот киритиб борилмоқда ва кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Хусусан, 2021 йил январь-июль  ойлари давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 65 та мурожаатлар, шу жумладан 39 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан (PM.gov.uz), 7 таси Бош вазирнинг виртуал қабулхонасидан (business.gov.uz), 3 таси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан, 3 таси ишонч телефони орқали, 12 та ёзма ва 1 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 36  таси бўйича қонуний тушунтиришлар берилган. Улардан 19 таси қаноатлантирилган, 3 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 2 таси кўриб чиқилмоқда ҳамда 5 та мурожаатни кўриб чиқиш тугатилган.

Мурожаатларнинг турлари бўйича таҳлил қилинганда 58 та аризалар келиб тушган.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва унинг соҳавий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларни қонуний ҳал этилганлик ҳолатлари доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларини сўзсиз бажариш бўйича  мурожаатларни кўриб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар доимий равишда таҳлил қилиниб, қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши кунлик назоратга олинган.

Таҳлиллардан кўриниб турибдики, келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми, яъни 22 таси ёки 33,8 фоизи тадбиркорлик субъектлари томонидан божхона тўловларидан имтиёз қўллаш сўраб йўлланган мурожаатлардир.

Ҳусусан, “Термиз Тезкор Қурилиш” ихтисослаштирилган таъмирлаш қурилиш ташкилоти томонидан қилинган мурожаат Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ижобий ҳал этилди. “Термиз Тезкор Қурилиш” ихтисослаштирилган таъмирлаш қурилиш ташкилотига четдан олиб келинган қурилиш техникалари учун 2,9 млрд сўм миқдоридаги божхона тўловларини 4 ойгача кечиктириб тўлаш имконияти берилди.

Шунингдек, “Afrosiyob Parranda” МЧЖ томонидан қилинган мурожаат ҳам ижобий ҳал этилиб, “Afrosiyob Parranda” МЧЖга паррандачилик учун озуқа сифатида фойдаланиладиган “Кунгабоқар шроти”, “Буғдой” ва “Маккажўхори” товарлари учун 1,5 млрд. сўм миқдоридаги божхона тўловларини 6 ойгача кечиктириб тўлаш имконияти берилди.

Мурожаатлар бўйича мурожаат қилувчилар билан шахсан учрашиб, шунингдек, пандемия  шароитида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда тегишли тушунтиришлар берилган ва белгиланган тартибда жавоб хатлари юборилган.

 Шундан келиб чиқиб, божхона соҳасида тартибга солувчи қонун хужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, янги қабул қилинаётган Қарор ва фармон талабларини фуқаролар ва тадбиркорга тушунтириш-тарғибот ишларини кучайтирилиб, божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (76) 225 24-51 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилмоқда.

 

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг