Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонун устуворлигини таъминлашда очиқлик ва ошкоралик муҳимдир
1181
Божхона органлари томонидан божхона қонунчилиги бузилишини олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Қонун устуворлигини таъминлашда очиқлик ва ошкоралик муҳимдир

Маълумки, божхонага доир аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича юритилган ҳужжатлар тегишли тартибда суд идоралари томонидан кўриб чиқилади.

Хусусан, куни кеча Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Кўкёр МФЙ ҳудудидаги Маданият марказида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда содир этилган қонунбузарлик ҳолатлари учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида сайёр суд ташкил этилди.

Ушбу сайёр судда Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди томонидан Наманган вилояти божхона бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими  иш юритувидаги маъмурий иш материаллари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245-моддаси тартибида кўриб чиқилди.

Айни шу куни вилоят божхона бошқармаси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22721-моддаси ва 22723-моддаси билан юритилган жами 7 та маъмурий иш ҳужжатлари юзасидан ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон туман суди қарорига кўра, мазкур маъмурий иш ҳужжатлари юзасидан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган умумий қиймати 75 миллион сўмлик товар-моддий бойликлари давлат эгалигига ўтказилди.

Шунингдек, бошқарма томонидан юритилган 2 та маъмурий иш ҳужжатлари бўйича етказилган зарарни қоплаганлиги ва тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтганлиги сабабли, иш юритиш тугатилди ҳамда 92 миллион сўмлик товар моддий бойликлари ўз эгаларига қайтарилиши тўғрисида қарор чиқарилди.

Шу билан бирга, иккита божхона ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича тадбиркорлик субъектларига йўл қўйилган қонун бузилишини бартараф этиш бўйича уларга муддат берилди.

Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг