Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.З. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Янгиҳаёт тумани ҳудудида белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонидан 1 дона электрон тарози, 3 дона капсулада “Регапен” дори воситаси капсулалари, бир бўлакдан иборат тўқ жигаррангли, ўткир хидли 0,32 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 500 дона “Тропикамид 10 мл” номли кучли таъсир этувчи дори воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
4.08.2021