Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Электрон божхона юк декларациясининг янги шакли тасдиқланди
9335
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги “Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” 605-сон қарори, Давлат божхона қўмитасининг “Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) ва “Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари (рўйхат рақами 3220, 2020 йил 10 февраль) талабларидан келиб чиқиб, электрон божхона юк декларацияси (БЮД) ва БЮДни тузатиш шаклининг (БДТ) электрон шакллари ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони 5-банди талабларидан келиб чиқиб, БЮДнинг 2, 8, 9, 14, 28, 50, 54-графаларида жисмоний шахсларнинг жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамини кўрсатиш имконияти яратилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 76-сон қарорига асосан қўшилган қиймат солиғини кечиктириш муддати 120 кунга қадар узайтирилганлигидан келиб чиқиб, БЮДнинг 48-графасида тўловлар тўлашнинг сўнгги муддатини божхона тўловлари турлари кесимида кўрсатиш белгиланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, декларацияловчи шахслар 2021 йил 15 августдан бошлаб БЮД ва БДТларни юқорида қайд этилган графаларини  тўлдиришда (графаларда жисмоний шахсларни шахсий идентификацион рақамини ва тўловлар тўлашнинг сўнги муддатини кўрсатишда) мазкур тасдиқланган электрон шаклга асосланиши лозимлигини маълум қиламиз.

“Электрон божхона юк декларацияси шакли”

 

4.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг