Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Жиззах” ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
4385
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, бу йўлда турли бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Бунинг учун эса энг аввало тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш билан бирга керакли маслаҳатлар бериб бориш жуда муҳим.
“Жиззах” ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Айни шу мақсадда “Жиззах” ТИФ божхона постида ташкил этилган учрашувда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, божхона расмийлаштируви мутахассислари ва пост ходимлари иштирок этишди.

Унда Жиззах вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Ш.Салихов сўзга чиқиб, бугунги кунда амалдаги қонунчилик нормаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар ҳамда қулайликлар борасида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида ходимлар ўз хизмат вазифаларига ҳалол, пок, виждонан ёндашиши, қонунларда белгиланган мажбуриятларга қатъий риоя қилиши лозимлиги ва тадбиркорлик фаолиятида божхона соҳасига оид бирор бир муаммо юзага келмаслиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Айтиш керак, бу каби тарғибот тадбирлари бошқарма раҳбарияти ва тегишли бўлим бошлиқлари иштирокида мунтазам ўтказиб турилиши режалаштирилган.

3.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг