Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро К.Н.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.
Натижада, ўрнатилган тартибда ўтказилган божхона кўриги давомида, ушбу шахснинг юклари орасидан 52,9 грамм оғирликдаги заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Текширув давом эттирилиб, фуқаро К.Н. шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг тана аъзоларида ҳам 21,5 грамм заргарлик буюмлари яширилганлиги маълум бўлди.
Ўтказилган текширувлар давомида 74,4 грамм бўлган умумий қиймати 29,8 миллион сўмлик заргарлик буюмлари вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2.08.2021