Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноёб сўзаналарни олиб чиқишга бўлган уриниш наф бермади
11311
Амалдаги тартибларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги 131-сон қарорида эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмаслиги белгилаб ўтилган.
Ноёб сўзаналарни олиб чиқишга бўлган уриниш наф бермади

Чегара божхона постларида хизмат олиб бораётган божхоначилар маданий бойликларни юртимиздан ноқонуний йўллар билан олиб чиқиб кетилишига қарши уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Хусусан, Самарқанд халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро К.Д. божхоначилар эътиборини тортди ва унга тегишли бўлган юклар холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, К.Д.нинг юклари орасида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 45 дона ноёб сўзаналар ва 2 дона тарихий либослар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

2.08.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг