Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги гиёҳвандлик воситаси фош бўлди
1101
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жўнатмалардаги гиёҳвандлик воситаси фош бўлди

Хусусан, почта жўнатмалари орқали заҳри қотилнинг юртимизга кириб келиш ҳолатларига чек қўйиш, уларни олдини олиш борасида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,  “Бош почтамт” ТИФ божхона постига хориждан  юртимизда истиқомат  қилувчи фуқаро А.Ш. номига келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, почта жўнатмасидаги коғоз конверт ичида шаффоф полиэтилен пакетга қадоқланган оқ рангли кукунсимон моддалар борлиги аниқланди.

Экспертиза текширувларига кўра, мазкур моддалар 99,63 грамм оғирликдаги “1-фенил-2-пропан, 4-метилметкатинон ва 4-фенил-2-пирролидон” номли синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари эканлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаронинг яшаш манзили кўздан кечирилганида, бу ерда гиёҳвандлик воситасини тайёрлаш ва истеъмол қилишда фойдаланилган полиэтилен ва магнитли полиэтилен бўлаклар, электрон тарози, қайчи, магнит доналари, полиэтилен пакетчалар, изоленталар, елим идиш, альюмин фольга бўлаклари, пластмасс найчалар борлиги аниқланди.   

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

31.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг