Божхона органлари томонидан ҳам тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Айни шу мақсадда, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг божхона постларида сайёр учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувларда бошқарма бошлиғи Т.Саидов, бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Б.Муратов, бошқарма бошлиғи ўринбосари А.Жалилов ва бошқарма таркибий тузилма бошлиқлари иштирок этишди.
Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларини божхона расмийлаштируви жараёнида юзага келаётган муаммолар, улар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксар қисмига атрофлича жавоблар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича тегишли тартибда назоратга олинди.
Бу каби юзма-юз дўстона мулоқотлар тадбиркорларнинг мурожаатларига ўз вақтида ечим топишига, қолаверса соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшади.
30.07.2021