Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Маҳаллабай” тизими: ободонлаштириш ишларида божхоначилар ҳам фаол!
1697
Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришда барча идора ва ташкилотлар ходимлари ўзларининг ҳиссаларини қўшишмоқда.
 “Маҳаллабай” тизими: ободонлаштириш ишларида божхоначилар ҳам фаол!

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам вилоятнинг Олтиариқ тумани “Қизил тепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида фаол қатнашмоқда.

Мазкур ҳудудда 4 та соғломлаштириш санаторийлари ва кўплаб савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд. Санаторийларга республикамизнинг турли вилоятларидан меҳмонлар ҳамда хориждан ҳам кўплаб туристлар ташриф буюради.

“Қизил тепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли вакиллари билан бир сафда божхона ходимлари ҳам бир неча кун давомида ҳудуднинг асосий кўчалари бўлган "Қизилтепа", “Сиҳатгоҳ”, “Янгиобод”, “Ёшлар” ва “Ўзбекистон” кўчаларини тартибга келтиришди. Ариқлардаги ортиқча ахлатлар ва кўчаларнинг йўл бўйларида ўсиб ётган бегона ўтлардан тозаланди. Махсус техника воситалари ёрдамида маҳалланинг кўчаларини текислаш ва шағаллаштириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари  “Ёшлар” кўчасининг йўллари таъмирланди. Асосий учта катта кўчаларнинг йўл бўйидаги тўпланиб турган тупроқ ва шағаллар текисланиб, тартибли кўринишга келтирилди.

"Қизилтепа" кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг ён атрофи, томорқа ерлари бегона ўт ва тиканлардан тўлиқ тозаланиб, бир неча ойдан буён тўпланиб турган ахлатлар олдириб ташланди.

"Қизилтепа" МФЙга кириш қисмида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш масканлари замонавий кўринишга келтирилиб қайта таъмирланди ва у ердаги дарахтларга шакл берилди.

Бундай ободонлаштириш ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда.

30.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг