Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан учрашув самарали бўлди
1336
Қонунчилик нормаларини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига етказиш, соҳада юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Тадбиркорлар билан учрашув самарали бўлди

Мазкур вазифалар ижросидан келиб чиқиб, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Авиа юклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ТИФ қатнашчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг яқинда қабул қилинган қарор билан жорий қилинаётган юк ташувчи транспорт воситаларини электрон пломбалаш тизимининг ишга туширилиши ва унинг афзалликлари хақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган бир қатор муаммолар ва айрим қонун хужжатларининг талқини атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, божхона юк декларациясини тўлдириш тартибидаги ўзгаришлар, “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали ҳужжатларни олиш ҳамда божхона соҳасида берилаётган имтиёзларнинг тўғри қўлланилиши қизғин бахсларга сабаб бўлди.

Учрашувда Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан комплекс томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача тўхталиб ўтилиб, божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ДБҚнинг “11-08” “ишонч телефон” рақами ва “Тошкент-Аэро” ИБКнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

30.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг