Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қонунбузарликнинг олдини олиш, уни аниқлашданда муҳим
4291
Барчамизга маълумки қонунбузилиши ҳолатларини аниқлашдан кўра уларни олдини олиш кўпроқ самара беради. Шу сабабли, божхона органларида ҳам ушбу йўналишдаги ишларга алоҳида эътибор қаратилган.
Қонунбузарликнинг олдини олиш, уни аниқлашданда муҳим

Шу масалада, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан Тошкент халқаро аэропортида хорижий давлатларга учиб кетаётган йўловчиларни божхона қонунчилиги билан таништириш ва юзага келиши мумкин бўлган қонунбузилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида профилактик суҳбатлар ўтказиш йўлга қўйилган бўлиб, ушбу профилактик тадбирлар доимий равишда олиб борилмоқда.

Бу сафар, божхоначилар томонидан йўловчиларга товар моддий бойликлари, хусусан, заргарлик буюмлари ва нақд хорижий валюталарни олиб ўтиш тартиби ҳамда меъёрлари, Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган буюмлар ва материаллар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, йўловчилар хориждан қайтаётганларида турли хил найрангларга учмасликлари, ғараз мақсадларда ҳалол инсонларнинг ишонувчанликларидан фойдаланишга уринадиган шахслардан огоҳ бўлишлари таъкидлаб ўтилди.

 

 

28.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг