Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди
984
Божхона органлари томонидан кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг республикамиз ҳудудида ноқонуний муомалада бўлиши ва ғайриқонуний савдосига қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
 Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда Тўрткул туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Ш. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада,  автотранспорт воситасида қора целофан пакетга солинган қути ичида 209 дона “Тропикамид 1,0%” ёзувли ва 165 капсула “Регапен” ёзувли сифати кафолатланмаган кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Ш ушбу дори воситаларини Тўрткул туманидан истиқомат қилувчи фуқаро Н.С.га олиб келаётганлиги аниқланди.

Тадбир давомида жами қиймати 60,5 миллион сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далилий сифатида вақтинча сақловга олинди.

Мазкур холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг