Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яхши дам – меҳнатга ҳамдам
1379
Ёшлар – Мустақил Янги Ўзбекистонннинг эртанги келажаги. Шундай экан, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.
Яхши дам – меҳнатга ҳамдам

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида божхона ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш мақсадида дам олиш кунлари турли оромгоҳ, кўнгилочар масканларга ташрифлар ташкил этиб борилмоқда.

 Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар божхона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти ҳамда Кадрлар бўлими ташаббуси билан  хизмат фаолияти ва ёшлар сиёсатини амалга оширишда фаол бўлган бир гуруҳ ёш божхоначилар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бахт” спорт-соғломлаштириш дам олиш масканида бўлишди.

Чимён қишлоғида бунёд этилган ушбу дам олиш масканида ёш божхоначиларимиз, мароқли дам олиб, тоғ ён бағирларида сайр қилиб, спорт билан шуғулланиб, маданий ҳордиқ чиқаришди.

Умид қиламизки, бу каби тадбирлар соҳа ходимларининг нафақат мазмунли ҳордиқ чиқаришларига, балки уларнинг ўзаро ҳамжиҳатликларига ҳам хизмат қилади

15.07.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг