Бугунги кунда божхона органларида ходимларнинг жисмоний тайёргарлигига, уларнинг кундалик фаолиятида белгиланган вазифаларни амалга ошириши учун нафақат руҳан кучли ва чидамли, балки жисмонан бақувват ва соғлом бўлишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Куни кеча вилоят “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар” шахсий таркибидан ташкил топган жамоалар ўртасида спортнинг “футбол” тури бўйича “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Наманган вилояти Кенгаши биринчилиги бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти божхона бошқармасининг шахсий таркибидан ташкил топган терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этишди.
Мусобақа иштирокчилари 5 кун мобайнида ўзаро беллашдилар. Мусобақа якунига кўра Наманган вилояти божхона бошқармаси терма жамоа аъзолари фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.
Мусобақа якунида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
7.07.2021