Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб, 423,4 гр. “опий”ни олиб киришга уринган шахсни қўлга олишди
1492
Республикамиз божхоначилари гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширган ҳолда божхона чегаралари орқали олиб ўтишга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Божхоначилар ўзидан “жонли контейнер” сифатида фойдаланиб,  423,4 гр. “опий”ни олиб киришга уринган шахсни қўлга олишди

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Айритом” чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахсни тўхтатиб қолишди.  

Мазкур постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганида, унинг организмида ёт жисмлар – капсулалар мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг Термиз шаҳридаги тиббий муассасалардан бирида шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 47 дона скотчланган ўрамлар чиқариб олинди.

Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса,  уларнинг ичига 423, 42 гр. оғирликдаги “опий” ҳамда 17 дона оқ рангли таблеткалар жойлангани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг