Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Тўрткўлда салкам 100 гр. “опий” олиб кетаётган оғуфурушни тўхтатиб қолишди
1138
Божхона органлари томонидан гиёҳванд воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш жадал тусда давом эттирилмоқда.
Божхоначилар Тўрткўлда салкам 100 гр. “опий” олиб кетаётган оғуфурушни тўхтатиб қолишди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавсизлик хизмати билан ҳамкорликда Тўрткул туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида авваладн кузатувга олинган  фуқаро Ч.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг чўнтагида жами 3 дона полиэтилен ўрамда “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу автотранспорт воситаси юкхонасидаги эҳтиёт қисмлар сумкаси ичига  яширилган ҳам 1 дона электрон тарози ва 1 литр сиғимли газ балон ҳам ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Экспертиза-криминалистика бошқармасининг хулосасига кўра, ушбу моддалар соф оғирлиги 99,42 граммни ташкил этувчи опий гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг