Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида божхоначилар иштирокида семинар учрашуви бўлиб ўтди
2437
“Хотин қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор ижросини таъминлаш юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан мунтазам равишда ҳамкор ташкилотлар билан семинар учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.
Андижонда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида божхоначилар иштирокида семинар учрашуви бўлиб ўтди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти томонидан Хотин-қизлар тадбиркорлик марказида “Тадбиркор аёллар – эътибор ва эъзозда” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг 1-ўринбосари А.Раҳмонов сўз олиб, мақсадида юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш давлатимиз томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Тадбирда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари, илмий-инновацион ишланмаларда уларнинг иштирокини таъминлаш, соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларга янада қулай бизнес муҳитини яратиш борасидаги долзарб масалалар хусусида сўз юритилди.

Ўзаро мулоқот давомида бугунги кунда фаол истеъмолда бўлган гендер сўзининг тушунилиши ва қўлланиш ҳолатларидаги нотўғри талқин ва тасаввурлар борасида фикр алмашилди.

Кўпчиликка ҳали яхши таниш бўлмаган “гендер” тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди. Ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради, холос. Айнан ривожланган жамиятнинг талабларидан бири бу эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигининг таъминланишидадир. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мамлакатда сиёсий ва иқтисодий ўсишга эришишда катта ёрдам бериши мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Аёллар ва эркаклар ҳуқуларининг тенглиги жамият ривожида муҳим бўлган ижтимоий муносабатларда долзарб аҳамиятга эга эканлиги бугунги кунда янада яққол намоён бўлмоқда. Оилада, жамиятда, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижасида бугун ижтимоий муносабатларда ҳам, қонунчиликда ҳам катта ўзгаришлар амалга оширилаётгани борасида сўз борди.

Тадбир якунида тадбиркорликни бошлаётган аёллар божхона соҳаси билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга тўла жавоблар олдилар.

26.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг