Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
2.2 млрд. сўмлик қинғир режа чиппакка чиқди
1262
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
2.2 млрд. сўмлик қинғир режа чиппакка чиқди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постига вилоятда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинган трикотаж матолар божхона кўригидан ўтказилди.

Божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлар божхоначиларда шубҳа уйғотди. Ўрганишлар натижасида эса божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган божхона юк декларациясида “Трикотаж мато” деб кўрсатилган товарлар аслида “сунъий толадан босилган мато ҳамда сунъий иплардан босилган мато” товарлари эканлиги маълум бўлди.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида қиймати 2 265 980 000 сўмни ташкил этган мазкур “сунъий тола ҳамда сунъий иплардан босилган мато” товарлари ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Якуний ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товарлар учун 50 млн. сўмдан зиёд қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг