Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мерседес Бенц”даги спиртни яширин айланмаси фош бўлди
1316
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
“Мерседес Бенц”даги спиртни яширин айланмаси фош бўлди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида спирт маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.А бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли автомашина тадбир иштирокчилари ва холислар томонидан кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш давомида, автомашинада фуқаро Т.Б га тегишли бўлган кўк рангли елим идишларда, сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 46,2 миллион сўмлик жами 1540 литр спирт борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

17.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг