Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида халқаро конвенция мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилган тадбир ўтказилди
2197
2021 йил 2 апрель куни Давлат божхона қўмитасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамкорлигида божхона органларида хизмат олиб бораётган офицер аёллар ва эркин ёлланган аёл ходимлар учун хотин-қизлар тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш борасидаги “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида” ги Конвенциянинг мазмун-моҳиятини, унда кўрсатиб ўтилган энг долзарб тавсияларни ўрганишга бағишланган видеоконференция тарзидаги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси бош маслаҳатчиси Нодира  Шотурсунова иштирок этди.

Тадбирни очар экан, ДБҚ Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов, Ўзбекистон Республикасида хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг давлат ва жамият қурилиши ва бошқарувидаги ролини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги боис уларнинг жамиятда тутган ўрни ҳам мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади.

Жумладан, бугунги кунга қадар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган 100 га яқин халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Ушбу халқаро ҳужжатларнинг қабул қилиниши аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартларини қонунчиликка имплементация қилиш бўйича халқаро-ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

Юртимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида албатта халқаро конвенцияларга қўшилиш ҳамда миллий қонунчилик базасини яратиш муҳим аҳамият касб этади.

Сўнги икки йил ичида Ўзбекистон Республикасида бу борада 2 та Қонун,      1 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган бўлиб, булар:

- Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сон Қонуни.

- Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-562-сон Қонуни.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон қарори.

Шубҳасиз, миллий қонунчиликни такомиллаштиришда халқаро конвенцияларнинг ўрни катта ҳисобланиб, бу борада БМТ Бош Ассамблеясининг 1979 йил 18 декабрдаги 34/180-сон резолюцияси билан қабул қилинган “Хотин-қизлар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида”ги Конвенция муҳим ўрин эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Олмй Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги  87-I-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга қўшилган бўлиб, бугунги кунда Конвенциянинг барча талаблари бажариб келинмоқда.

“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан илк бор миллий қонунчилигимизда «гендер» тушунчасига таъриф берилган бўлиб, унга кўра гендер – хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан, сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳат ҳисобланади. Жамиятда аёл ва эркакларнинг ўз ўрнини топиши учун давлат уларга бир хил шароит ва имконият яратиб бериши гендер тенгликни таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотлар ҳам ўтказилди. Мазкур машғулотлар қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

2.04.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг