Шу боис ҳозирда мамлакатимизда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар спортга жалб этилиб, жойларда турли хил спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 24-30 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури”нинг71-банди ижроси юзасидан 2021 йил 26 февралда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланган Низомга мувофиқ спортнинг бокс тури бўйича жорий йилнинг 24-30 март кунлари Самарқанд вилоятида олимпия заҳиралари коллежлари ўқувчи-спортчилари ўртасида “Олимпия чўққилари” Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақани юқори савияда ташкил этишда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи, вилоят бокс федерацияси раиси Я.Мирзарахимов, бош мураббий Б.Ҳасанов ҳамда бир гуруҳ божхоначилар муносиб ҳисса қўшишди.
Мазкур мусобақада республикамизнинг барча вилоятлардан жами 14 та спорт жамоалар, 28 нафар мураббий, 25 нафар ҳакамлар ҳамда 155 нафар спортчи ёшлар иштирок этди.
Муросасиз ўтган спортмусобақасида иштирок этган ёшлар ғолиблик учун рингда бор маҳоратларини ишга солишди. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмалар, томошабинларнинг қўллаб-қувватлашлари спортчиларни янада руҳлантирди.
Натижада мусобақа якунларига кўра умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳриспортчи ёшлар фахрли биринчи ўринни, 3 нафар Самарқандлик спортчи ёшлар – Б.Яхшибоев, Ж.Муродқулов, Т.Тўраевлар фахрли биринчи ўринни ҳамда О.Собиров, З.Олимжонов ва Б.Ахтамжоновлар учинчи ўринни олишиб, Самарқанд вилояти спортчилари иккинчи ўринни эгаллашди.
Шунингдек, Тошкент вилояти спортчи ёшларига фахрли учинчи ўрин насиб этди.
Мусобақа ғолиблари “Фахрий ёрлиқ”, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
1.04.2021