Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мўйнали пальто астари ва пайпоққа яширилган 510 гр. тилла фош бўлди
1232
Республикамиз божхоначилари тилла ва заргарлик буюмларини божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишига қарши қаратилган чора-тадбирларни мунтазам давом эттиришмоқда.
Мўйнали пальто астари ва пайпоққа яширилган 510 гр. тилла фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона постида ҳам заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб кирилишига доир божхона қонунбузилиши ҳолати фош қилинди.

Ушбу шахснинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 94 гр. оғирликдаги кумуш тақинчоқлари борлиги аниқланди.

Айни шу куни мазкур постда тилладан ишланган тақинчоқларни божхона назоратидан четлаб олиб чиқишишга уринган яна бир аёл ҳам тўхтатиб қолинди.

Пиёда равишда ҳаракатланаётган йўловчининг шубҳали ҳатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортди. Шундан сўнг ушбу аёл инсон тана аъзоларини сканерловчи замонавий боди сканер қурилмаси орқали божхона назоратидан ўтказилди.

Сканер тасвирлари эса шубҳаларни тасдиқлади. Ушбу аёл эгнидаги мўйнали пальто астарлари орасига 51 дона узук ҳамда 59 жуфт сирғаларни қадаб қўйгани фош бўлди. Шунингдек, пайпоғи ичига ҳам  90 жуфт зиракларни яширгани аниқланди. Шу зайлда қоидабузар шахснинг қиймати 158 млн. сўмдан зиёд бўлган 510 гр. оғирликдаги тилла тақинчоқларни яширинча олиб чиқиш режаси наф бермади.

Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахсларга қиймати 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг