У мўътабар она, суюкли ёр, меҳрибон опа-сингил, жажжигина фаришта-қизалоқ. Ҳар бир инсон ҳаётида унинг ўрни беқиёс.
Мамлакимиз сарҳадларида мард ўғлонлар билан елкама-елка тун-у кун сергак турган, давлатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги йўлида виждонан хизмат қилаётган божхоначи аёл-қизлар ҳам бугун тизим ходимлари томонидан алоҳида эътибор ва ҳурматга сазовор бўлиб келмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида гўзаллик ва нафосат байрами бўлган “8 март – халқаро аёл-қизлар байрами” катта шодиёна билан нишонланди. Бошқармада ташкил этилган байромона тадбирда раҳбарият, божхона тизимида беминнат хизмат қилиб, бугун истеъфода бўлган ҳурматли фахрийлар, тизимда хизмат қилаётган шаҳодатланган ва эркин-ёлланган аёл-қизлар иштирок этишди.
Тадбирни бошқарма бошлиғи ўринбосари Л.Алимов очиб бериб, азиз ва мунис онахонлар, дилбар опа-сингиллар, соҳамизнинг барча мухтарама аёллари ҳамда гўзал қизларини нафис баҳор, латофат ва меҳр рамзи бўлган байрам билан табриклаб, Давлат божхона қўмитаси Раисининг тизим аёлларига йўлланган табригини ўқиб эшиттирди.
Ўз нутқи давомида божхона хизмати подполковниги Л.Алимов божхона тизимида ҳам аёлларнинг ўрни тобора ортиб бораётгани, гендер тенглик бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда аёл ходималар томонидан эришилаётган ютуқларни алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, божхона фахрийлари уюшмаси Раиси, фахрий-аёллар ҳамда бошқа ходимлар бугунги байрам билан барча ҳамкасабаларни муборакбод этишди.
Тадбир давомида байрам муносабати билан ўтказилган спорт мусобақалари совриндорлари ҳам диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.
Давлатимиз, жамиятимиз ва бутун божхона тизими томонидан ходима аёл-қизларга қаратилаётган бу каби эътибор, эъзоз ва ҳурмат, ўйлаймизки, уларнинг Она-Ватанга, ўз халқига янада катта шижоат ва жўшқинлик билан хизмат қилишга руҳлантиради.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!
9.03.2021