Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда юк ҳужжатларида кўрсатилмаган товарларни юртимиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишни фош этишди.
Унга кўра, хорижий давлатдан Андижон вилоятида фаолият юритувчи жамият номига олиб келинган юк контейнери ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, 4 турдаги товарлар жойлаштирилганлиги кўрсатилган мазкур контейнерда ҳужжатларда қайд этилмаган, киймати 6 млрд. 202 млн. сўмлик қўлқоплар, фонар, кузойнаклар ҳамда бошқа турдаги товарлар мавжудлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 2 млрд. 620 млн. сўм божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.
17.02.2021