Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Гендер тенглик фаоли” номли миллий танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ вакиллари Давлат божхона қўмитасида бўлишди
1822
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамкорлигида мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни сингдириш мақсадида “Гендер тенглик фаоли” номли миллий танлов бўлиб ўтади.

Ушбу танловда жорий йил якунлари бўйича гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз соҳасига тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин.

Танловни ўтказишдан кўзланган мақсад қуйидагилардан иборат:

  1. Ҳар бир ташкилотларда гендер тенгликни таъминлашга қаратилган сиёсатни шакллантириш;
  2. Ташкилотлар фаолиятига гендер ёндашувларини жорий этиш;
  3. Мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш, турли тузилмалар фаолиятига гендер тенгликни сингдириш;
  4. Гендер тенгликни таъминлаш соҳасида ташкилотларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш;
  5. Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш.

Кўрик-танлов талаблари ва қоидалари юзасидан кенг тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш, танлов иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни қабул қилиш ва уларни ҳакамлар ҳайъатига етказиш ҳамда танлов иштирокчиларининг ҳужжатлари билан танишиш ва камчиликларни тузатиш ҳақида кўрсатма бериш мақсадида Танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ вакиллари Давлат божхона қўмитасида бўлишди. 

Давлат божхона органлари ушбу танловда “Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилган энг яхши хуқуқни муҳофаза қилиш органи” номинациясида иштирок этмоқда.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда жамиятнинг турли соҳаларида, ҳам миллий, ҳам минтақавий даражада аёлларнинг роли ва мавқеида ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳаттоки мамлакатимиз Конституцияси ва қонунчилигида ҳам аёл ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари мустаҳкамлаб қўйилган.

Бу, Президентимизнинг жорий йил сентябрида БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида ҳам ўз ифодасини топиб, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрнини кучайтириш кераклиги алоҳида қайд этилди.

Сўнгги 4 йил мобайнида хотин-қизларни қўллаб қувватлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш борасида 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, 2019 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилингани бу борада жиддий қадам бўлди.

Танлов якунлари бўйича ушбу номинацияда гендер тенгликни тарғиб қилиш билан боғлиқ тушунтириш ишларини фаол олиб бораётган, кўплаб ҳудудлар ва жамоаларни қамраб олган, гендер тенгсизликдан жабр кўрган шахсларга ўз вақтида самарали ёрдам берган, гендер зўравонликни содир этган ҳуқуқбузарларга ўз вақтида чора кўрган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида фаолият кўрсатаётган аёл ходимларнинг ҳуқуқларини кафолатлаган органлар ғолиб деб топилади.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар Давлат божхона қўмитасининг божхона тарихи музейи фаолияти билан яқиндан танишишди.

11.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг