Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ковул маҳсулоти экспортини кескин ошириш имкониятлари
1891
Маълумки, ковул кўп йиллик ўсимлик бўлиб, доривор хомашё, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшимча зиравор сифатида фойдаланилади. Уни етиштириш юқори рентабелли ерларни ва алоҳида парваришлар усулларини талаб этмайди. Етилиш даври июнь ойидан октябрь ойига қадар бўлиб, илдизининг узун бўлиши сабабли қурғоқчиликка ва юқори ҳароратга бардошлидир. Ковул тузлаш, айрим ҳолларда ускус ва ўсимлик мойи билан консервалаш орқали дастлабки фойдаланиш учун тайёрланади.
Ковул маҳсулоти экспортини кескин ошириш имкониятлари

Давлат божхона қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида республикамиздан “ковул” (каперсы)” маҳсулотини экспорт қилиш ҳолати таҳлил қилинди.

Жорий йилнинг январь-август ойларида ушбу маҳсулот экспорти 2,3 минг тоннани (3,8 млн. долл.) ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга ёки 94 тоннага (219 минг долл.) ошган.

(2019 йилнинг шу даврида 2,2 минг тн (3,6 млн. долл.), йил давомида 3,3 минг тонна (5,3 млн. долл.) экспорт қилинган).

Ковул маҳсулоти Туркия (83 % ёки 1,9 минг тн.), Италия (11 % ёки 256 тн), АҚШ (6 % ёки 134 тн.) ва Испания (1 % ёки 19 тн.) давлатларига экспорт қилинган.

Ушбу маҳсулот экспорти асосан, Жиззах (79 % ёки 1,8 минг тн.), Наманган (10 % ёки 238 тн), Андижон (3 % ёки 81 тн.), Самарқанд (6 % ёки 134 тн.) ва Тошкент (2 % ёки 48 тн.) вилоятлари корхоналари томонидан амалга оширилган.

Мазкур маълумотлардан келиб чиқиб, ковул маҳсулотини Туркия, Италия ва Испания давлатлари томонидан умумий импорт қилиниши 2019 йил мисолида таҳлил қилинганида, мамлакатимиздан ушбу маҳсулотни бу хорижий давлатларга экспорт ҳажмини кескин ошириш имконияти мавжудлиги кузатилди.

Жумладан, Туркия давлатининг йиллик импорт ҳажми 7,2 минг тоннани (11,6 млн. долл.) ташкил этиб, асосан Ўзбекистон (36 % ёки 2,5 минг тн), Сурия (29 % ёки 2,1 минг тн.), Қирғизистон (18 % ёки 1,3 минг тн.) ва Марокаш (10 % ёки 707 тн.) давлатларидан олиб кирилган.

Ковул маҳсулотининг Туркиядаги 1 кг ўртача импорт қиймати Ўзбекистон маҳсулоти бўйича 1,35 долл., Сурия – 2,45 долл., Қирғизистон – 1,16 долл., Марокаш – 1,28 долларни ташкил этган.

Италия давлатининг йиллик импорт ҳажми 31,6 минг тоннани (46,8 млн. долл.) ташкил этиб, асосан Миср (57 % ёки 18,1 минг тн), Марокаш (20 % ёки 6,2 минг тн.), Тунис (9 % ёки 2,7 минг тн.) ва Ўзбекистон (2 % ёки 765 тн.) давлатларидан олиб кирилган.

Ковул маҳсулотининг Италиядаги 1 кг ўртача импорт қиймати Ўзбекистон маҳсулоти бўйича 1,57 долл., Миср – 1,45 долл., Марокаш – 1,69 долл., Тунис – 1,71 долларни ташкил этган.

Испания давлатининг йиллик импорт ҳажми 13,7 минг тоннани (20,1 млн. долл.) ташкил этиб, асосан Марокаш (54 % ёки 7,5 минг тн), Туркия (4 % ёки 595 тн.), Сурия (4 % ёки 583 минг тн.) ва Ўзбекистон (2 % ёки 320 тн.) давлатларидан олиб кирилган.

Ковул маҳсулотининг Испаниядаги 1 кг ўртача импорт қиймати Ўзбекистон маҳсулоти бўйича 1,69 долл., Марокаш – 1,5 долл., Туркия – 1,91 долл., Сурия – 2,04 долларни ташкил этган.

Юқоридаги келтирилган таҳлиллар, республикада ковул маҳсулотини етиштиришда унинг таннархини 0,35 долларга ёки 23 фоизга оптималлаштириш орқали экспорт ҳажмини 15 минг тоннага етказиш асосида қўшимча 15 млн. долларга ошириш имконияти мавжудлигини кўрсатди.

 

 

 

 

 

18.09.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг