Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спаркдаги 192 грамм “героин” фош бўлди
1551
Гиёҳвандлик ҳозирги кунда инсон ҳаётига хавф солиши билан бир қаторда энг жиддий ва глобал муаммога айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Унинг оқибатида қанчадан-қанча инсонлар саломатлигини йўқотиб, кўплаб оилаларнинг тинчи бузилмоқда.
Спаркдаги 192 грамм “героин” фош бўлди

Шу боис гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу иллатнинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сингари божхона тизимида ҳам тизимли чора-тадбирлар  амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро М.А. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг орқа чап ўриндиғи остига оғирлиги 192 грамм “героин” гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги аниқланди.

 Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

24.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг