Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Tracker” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахснинг чўнтагида соф вазни 91,36 грамм бўлган “опий” ва соф вазни 98,73 грамм бўлган “гашиш” гиёхвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Тадбир давом эттирилиб, ушбу гиёҳвандлик воситаларини фуқаро Т.А.га сотган фуқаролар Э.Т. ва А.А.лар қўлга олинди. Фуқаро А.А.нинг сумкасидан учида гиёҳвандлик моддаси бўлган сим бўлаги ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
15.08.2020