Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
1311
Инсон саломатлиги ҳар нарсадан устун. Бетоб бўлиб қолсак, аксарият ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш ўрнига дорихоналарга бориб ўз билганимизча дори воситаларини харид қиламиз. Бироқ шундай инсонлар борки, бундай вазиятлардан унумли фодаланиб, фуқаролар ҳаётини хавф остига қўйиб бўлсада хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган дориларни сотиб даромад топишга уринади.
 Сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда истеъмолга яроқсиз, сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Д.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 170,4 миллион сўмлик 182 хил турдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари сақланиб келинаётганлиги аниқланди.

Шунингдек,  тадбир давом эттирилиб Жиззах шаҳридаги 3 та дорихона ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, мазкур дорихоналарда тегишли кирим ҳужжати ва мувофиқлик сертификати бўлмаган, умумий қиймати 33,2 миллион сўмлик 64 хил турдаги дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

14.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг