Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Урганчга келаётган “Кобальт” йўловчиси чўнтагида гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди
1511
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Урганчга келаётган “Кобальт” йўловчиси чўнтагида гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди

Жумладан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, “Тошкент-Урганч” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро И.М.нинг чўнтагидан 1 дона оқ рангли целофан пакетга ўралган 0,2 грамм “Опий” гиёҳвандлик моддаси, 5 дона “Трамадол” ҳамда 1 дона капсулада “Лирика” ёзувли таблеткалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаро И.М.га тегишли полиэтилен сумкадаги 2 дона ўрамда 153,5 грамм бўлган “Опий” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

3.08.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг