Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ишонч телефон”ига мурожаатлар давом этмоқда
3557
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш бўйича Сирдарё вилояти божхона бошқармасида жорий йил 23 мартдан бошлаб “Call center” ташкил этилган эди.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Ишонч телефон”ига мурожаатлар давом  этмоқда

Бугунги кунда ушбу “Call-center”га бириктирилган масъул божхона ходимлари  томонидан  24  соат  давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг  мурожаатлари қабул қилиб олинмоқда.

Жорий йил 5 май холатига “Call-center” орқали жами 60 та, шундан чегара-божхона постлари фаолиятига доир 35 та ва ташқи иқтисодий фаолият бўйича 25 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатларда назарда тутилган сертификатларни олиш, божхона тўловларини тўлаш, экспортга тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг базавий нархлари, божхона чегараси орқали импорт юкларни олиб кириш ва ҳозирги кунда чет элдаги фуқароларнинг қайси чегара божхона постлари орқали кириш юзасидан саволларига қисқа  фурсатларда малакали жавоблар ва зарур маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида зарур бўладиган ва бошқа ташкилотлардан олинадиган рухсат беришга доир ҳужжатлар ва  сертификатларнинг қисқа муддатларда олинишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Шундай экан, Сизда ҳам божхона соҳаси билан боғлиқ саволлар бўлса, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган “Call-center”нинг (67) 225-48-48 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини  яна  бир  бор  эслатиб  ўтамиз.

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг