Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 4 та енгил автомашиналарига ортилган 2,4 миллиард сўмлик дориларни тўхтатиб қолишди
1606
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар 4 та енгил автомашиналарига ортилган  2,4 миллиард сўмлик дориларни тўхтатиб қолишди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Тезкор тадбир давомида 4 нафар фуқаролар бошқарувидаги 2 та Ласетти, Жентра ва Спарк енгил автотранспорт воситалари ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахслар автомашинасига ортилган 13 турдаги онкологик ва бошқа касалликлар учун мўлжалланган дори воситаларининг сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта тегишли ҳужжатга эга эмаслиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича, автотранспорт воситаларидаги дори воситаларининг барчаси фуқаро О.Д. га тегишли бўлиб чиқди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ноқонуний йўллар билан олиб кирилган дори воситаларининг умумий қиймати 2 млрд. 115 млн. сўмни ташкил қилди.

Вилоят божхоначилари томонидан Тошкент туманида аниқланган яна бир ҳолатда фуқаро С.P. бошқарувидаги автотранспорт воситаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина салони ва юкхонасига муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган умумий қиймати 242 миллион сўмлик 27 турдаги 1087 дона турли номдаги биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари ортилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.03.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг