Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ижобий натижалар бермоқда
4824
Куни кеча Давлат божхона қўмитасида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича бошқармасининг минтақадаги вакили Ашита Миттал хоним ва қўмита Раиси Муротжон Азимов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Божхона соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ижобий натижалар бермоқда

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 5 февраль куни ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда божхона постларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш, ҳамда жорий йил 1 октябрига қадар постларни масофадан назорат қилиш тизими – Ситуацион марказни ишга тушириш бўйича топшириқлар берилган эди.

Ситуацион марказ – бу тезкор алоқа технологиялари яъни видео-конференция, конференц-алоқа ва бошқа маълумотларни интерфаол тақдим этиш имкониятига эга бўлган воситалар билан жиҳозланган махсус марказ ҳисобланади. Тезкор бошқарув қарорларини қабул қилишда муҳим аҳамият касб этади.   

Учрашувда мазкур халқаро аҳамиятга эга бўлган объектнинг ташкил этилиши трансмиллий уюшган жиноятчилик, жумладан, наркотрафикка қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун самарали хизмат қилиши ва рақамли божхонанинг амалий ифодаси эканлиги таъкидланди. Шунингдек, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг янги ташаббусларига туртки бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Режага кўра, жорий йилда Ситуацион марказни ишга туширилиши мўлжалланган.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг