Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар фош этилди
1609
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар фош этилди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Жумладан, ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида фуқаро Д.Х. тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг ёнидан умумий оғирлиги 0,22 грамм “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Д.Х.нинг яшаш хонадони холислар ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида, жами 1 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил тариқасида олинди.

Ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.М.нинг ёнидан жами оғирлиги 7,1 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида фуқаро К.М.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг хонадонидан жами оғирлиги 345,2 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ҳамда 4,45 грамм “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро Э.Тнинг яшаш хонадони холислар иштирокида ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида оғирлиги 3,0 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан фуқаролар Д.Х, К.М ва Э.Тларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-2-қисми ва тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

15.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг