Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Қорасаройда қорадори операциясига чек қўйишди
1025
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар Қорасаройда қорадори операциясига чек қўйишди

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро И.Н. тўхтатилиб белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг ёнидан 1,64 грамм гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Р.Х. ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан ҳам умумий оғирлиги 9,53 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Олмазор тумани Қорасарой кўчасида ўтказилган тадбирда фуқаро З.З. ва унинг хонадони ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилганида, умумий миқдори 9,64 граммни ташкил этувчи гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Тадбир давомида умумий миқдори 20,81 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

28.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг