Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
357 миллион сўмлик товар моддий бойликлари манзилга етиб бормади
1533
Республикамиз божхона ходимлари томонидан товар моддий-бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
357 миллион сўмлик товар моддий бойликлари манзилга етиб бормади

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда  катта миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасини фош қилишди.

Пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаролар И.М. ва М.Х.га тегишли иккита “Isuzu”  русумли автомашиналар тўхтатилиб, автомашина юкхоналари белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 357 миллион сўмлик 30 дона телевизорлар, қарийб 12 минг дона сақичлар, салкам 3000 дона сифати кафолатланмаган тиббий воситалар ва бошқа товар-моддий бойликлари уддабуронлик билан яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг