Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оёқ кийимлари ичида 40 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди
2120
Нақд хорижий валюталарни яширин йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Оёқ кийимлари ичида 40 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга пиёда ҳолда чиқиб кетаётган фуқаро Д.К.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг оёқ кийимларининг ҳар бир пойида 20 000 АҚШ долларидан – жами бир жуфт оёқ кийимда 40 000 АҚШ доллари  устамонлик билан яширилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг