Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар пойтахт аэропортида 1 кг.дан ортиқ заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринган йўловчини фош қилишди
1479
Пойтахтимиз аэропортида қўшни давлатдан учиб келган фуқаролардан бири “яшил” йўлак орқали ҳаракатланаётиб, тилла ва заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга урингани фош бўлди.
Божхоначилар пойтахт аэропортида 1 кг.дан ортиқ заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринган йўловчини фош қилишди

Ушбу йўловчига тегишли багаж белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 1 кг. 180 гр. оғирликдаги тилла ва кумуш тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Жисмоний шахслар учун белгиланган божсиз олиб кириш меъёрларидан ортиқча бўлган мазкур заргарлик буюмларининг умумий қиймати эса 19 млн. сўмдан ошар экан.

Хозирда ушбу холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

4.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг