Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезд ғилдираклари ораларида нима яширилган эди?
1511
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Поезд ғилдираклари ораларида нима яширилган эди?

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказишган тезкор тадбир давомида ана шундай ҳолатларнинг навбатдагисига чек қўйишди.

Унда Тошкент вилояти Тошкент тумани "Оқкўприк" темир йўл чегара станциясига қўшни мамлакатдан кириб келган юк поезди белгиланган тартибда ва "Макс" лақабли хизмат ити ёрдамида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, поезд вагонларидан бирининг ғилдираклар орасидаги кўз илғамас бўшлиғига 2 дона полиэтилен ўрамда оғирлиги 600 грамм бўлган "марихуана" гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

23.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг