Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаролар Б.Ю, Ш.Ж, К.З., ва С.Д бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу автоуловлар юкхоналарида йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 130,3 миллион сўмлик 8,6 тонна киви мевалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.12.2019