Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология марказида Конституциямизнинг 27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
1362
Миллий кинология марказида давлатимизнинг Бош Қонуни – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Миллий кинология марказида Конституциямизнинг  27 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Йиғилишда шахсий таркиб ва тингловчиларга Тошкент давлат юридик университети профессори Ф.Мухитдинова томонидан маъруза қилинди.

Мадҳиямиз садолари остида бошланган тадбирда таъкидланганидек, конституция - ҳар бир мамлакатнинг суверенитети, миллий давлатчилиги ривожини, фуқаролар ҳаётини, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзини белгилаб берадиган асосий қонундир.

Конституция – инсонларнинг озод ва фаровон яшаши, меҳнат қилиши, илм олиши, фикрлаш ва сўзлаши, сайлаш ва сайланиши, тил ва дин эркинликларидан фойдаланиши каби ҳуқуқларининг асосий кафиллигини берувчи Бош қонун сифатида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини олий даражага кўтарди.

Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар, фуқароларимизнинг турмушини яхшилашга, қудратли давлат барпо этишга, халқ хўжалигининг барча соҳалари, шу жумладан маданият, санъат ва маорифни ривожланиши ва тараққий эттиришга, бир сўз билан айтганда, обод ва фаровон ҳаёт қуришга, бунёдкорликка қаратилгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

3.12.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг