Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасидаги ислоҳотлар юртимиз равнақига хизмат қилади
2318
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат божхона хизмати органлари фаолиятидаги тартиб-таомиллар тадбиркорлик субъектлари фолиятига тўсқинлик қилаётган асосий омиллардан бири сифатида баҳоланди.
Божхона соҳасидаги ислоҳотлар юртимиз равнақига хизмат қилади

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида божхона соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш режалари белгилаб олинди.

2018 йилда божхона органлари томонидан фаол тадбиркорликни, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар тўғрисида, божхона соҳасида яратилаётган имтиёзлар, енгилликлар ва қулайликлар ҳақида кенг оммани хабардор қилиш ва вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари билан учрашиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси ҳамда Навоий шаҳар ҳокимлиги, вилоят Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашув аввалида тадбиркорлик субъектлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг ишлаб чиқариш салоҳияти намойиш этилди.

Шундан сўнг, божхона соҳасида яратилаётган имтиёзлар, енгилликлар ва қулайликлар ҳақида йиғилганларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Аввало Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Нима учун мамлакатимиз ҳудудининг ўзида битта юк бир неча марта текширилиши керак?” деган долзарб саволни билдириб, божхона назорати самарадорлигини ошириш бўйича муҳим инновацион ғояни ўртага ташлаганлари, яъни, товарларни божхона кўригини танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизимини қўллаш бўйича божхона органлари зиммасига муҳим вазифа белгилаб берилганлиги айтиб ўтилди.

IMG_3593.JPG

Таъкидландики, ушбу эътироздан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитасининг алоҳида кўрсатмаси ишлаб чиқилди ва эндиликда республикага олиб кирилаётган ва ундан олиб чиқилаётган товарлар фақат дастлабки божхона режимига расмийлаштириш вақтида бир маротаба божхона кўригидан ўтказилиши йўлга қўйилди.

Мухтасар қилиб айтганда, ҳалол тадбиркорлик субъектларига божхона расмийлаштирувини соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан ўтказиш, аксинча белгиланган божхона қоидаларини бузган тадбиркорлик субъектларини эса тўғри йўлга бошлаш мақсадида бундай тизим яратилди.

Шунингдек, тадбирда божхона соҳасидаги қуйидаги янгиликлар тадбиркорлар эътиборига етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарори қабул қилинганлиги ҳамда ушбу қарорга мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда бир қатор қулайликлар яратилганлиги тўғрисида маълумотлар берилди. Хусусан, 2017 йил 1 декабрдан бошлаб:

- товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган вақтдан эътиборан 120 кундан кейингина муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлиши белгиланади. Бунга қадар ушбу муддат фақат айрим ташкилотлар учун 90 кунни, умумий маънода эса 60 кунни ташкил этар эди. Шу билан биргаликда товарлар Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан уларнинг чет элдаги савдо уйларига экспорт қилинганда, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг аъзолари томонидан — Палатанинг савдо-инвестиция уйларига экспорт қилинганда ушбу муддат 180 кунни ташкил этиши белгиланди.

- тадбиркорлик субъектларига товарларни (махсус товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт контракти тузмасдан, инвойслар асосида, экспорт қилиш ваколати берилди.

- «Вақтинча олиб кириш» божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта экспорт қилиниши учун божхона органлари томонидан рухсатнома бериш тартиби бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзвот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қуввтлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ айнан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар учун қуйидаги имтиёзларберилди:

- мева сабзавот маҳсулотларини экспорт шартномаси тузмасдан инвойс асосида айрим талабларга риоя қилган ҳолда экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.

- мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида божхона юк декларациясини расмийлаштириш кўрик далолатномаси расмийлаштирилгандан кейин 3 соат ичида амалга ошириш тартиби ўрнатилди.

IMG_3604.JPG

Шунингдек, юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахсларни божхона назоратидан ўтказишни соддалаштириш ва бу орқали божхона назоратига кетадиган вақтни қисқартириш мақсадида икки йўлакли тизимни жорий этиш топшириғи берилган эди. 2018 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизими амалиётга татбиқ этилди. Ҳозирда яшил йўлакдан деярли 96 % йўловчилар ҳаракатланмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани ёзма декларациялаш талаби бекор этилди. Эквиваленти 2000 АҚШ долларидан кўп, бироқ 5000 АҚШ долларидан ошмаган миқдордаги нақд хорижий валюта Республикадан чиқишда фақатгина ёзма декларация қилинади.

“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да божхона соҳасида амалга оширилаётган ушбу ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги ва юртимиз равнақига хизмат қилади.

 

Н.Рахмонова,

Навоий вилояти 
 божхона бошқармаси 

Ахборот хизмати ходими

18.01.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг