Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 миллиард 724 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1642
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
1 миллиард 724 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси  Контрабанда ва божхона конунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  Тошкент вилояти Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида кузатувга олинган  фуқаро М.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида фуқаро С.Д. га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 830,5 миллион сўмлик, жами 5935 дона, 3 хил номдаги дори воситалари ҳамда бир қанча тиббиёт анжомлари борлиги аниқланди.

 Тадбир давомида фуқаро Т.А. бошқарувидаги “Кобальт”  русумли автоулов ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида текширилди.

Текширув давомида автомашинада фуқаро М.Б. га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 893,5 миллион сўмлик, 6029 дона, 7 номдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган тадбир давомида умумий қиймати 1 млрд. 724 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10.11.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг