“Сайхун” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “А.С.Р.” МЧЖ томонидан хориждан келтирилган 2 турдаги 30 тонна (ёки 42.7 минг метр узунликдаги) матоларни божхона кўригидан ўтказиш давомида уларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги кодлари ўзгартирилганлиги аниқланди.
Аслида тукли матолар ҳисобланган мазкур газламалар ҳужжатларда рангли иплардан тайёрланган трикотаж матолар сифатида таснифланган. Бу эса табиийки божхона тўловларининг тўғри ва тўлиқ ҳисобланишига тўсқинлик қилади.
Ҳозирда ушбу товарлар вақтинча сақловга олинган бўлиб, дастлабки, ҳисоб-китобларга уларнинг умумий қиймати жами 1,2 млрд. сўмдан ошади.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан қўмита томонидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
4.11.2019